"Милан" ярим ҳимоячисини ижарага бериб юбормоқда

"Милан" аъзоси Шарль де Кетеларе фаолиятини "Аталанта"да давом эттирадиган бўлди, дея хабар бермоқда инсайдер Ди Марцио. 

Маълум бўлишича, ярим ҳимоячини бергамоликлар бир мавсумга ижарага олмоқда. Клубда кейинчалик уни 26 миллион эвазига сотиб олиш имконияти ҳам бор.

Эслатиб ўтамиз, Шарль ўтган ёзда "Брюгге"дан 35 миллион евро эвазига миланликлар сафига келиб қўшилганди. У ўтган мавсум жамоаси таркибида 40 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та голда иштирок этди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!