"Милан"да дерби олдидан жиддий йўқотишлар бор

"Милан" жамоаси бош мураббийи Стефано Пиоли бугунги дерби олдидан таркибда йўқотишлар борлигини маълум қилди. Шунингдек, таркибда сафга қайтган футболчилар ҳам бор. 

Пиолининг айтишича, "Интер"га қарши баҳсда Ибрагимович, Ребич ва Кьер каби асосий таркиб футболчилари клубга ёрдам бера олмайди. Улар ҳали жароҳатдан тўлиқ тикланиб улгурмаган.

Шунингдек, Томори тикланишга улгуриб, сафга қўшилган бўлса, Кессье терма жамоасидан қайтиб келган. Қўшимчасига, Тео Эрнандеснинг ҳам майдонга тушиши сўроқ остида бўлиб турибди.

Эслатиб ўтамиз, "Интер" - "Милан" жамоалари ўртасидаги Милан дербиси бугун 22:00да старт олади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!