Миландан гапирамиз! Ибрагимович узоқ муддатга сафдан чиққан бўлиши мумкин

  • 25 май, 2020, 18:55
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Милан" клуби форварди Златан Ибрагимович жамоа машғулотларида жароҳат олди. Бу ҳақда Sky Sport Italia нашри хабар бермоқда.

Tecno

Юқоридаги манбага кўра, 38 ёшли швециялик футболчи 2 томонлама ўйин пайтида сон мушакларини шикастлаб олган.

Энди Златан тиббий текширувдан ўтказилади. Шифокорлар унинг жароҳати жиддий бўлиши ва у узоқ муддатга сафдан чиқиши мумкинлигидан хавотир олишмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!