Миландан Шомуродовга кутилмаган хабар келди!

Милан шаҳрида “Рома” ва “Торино” спорт директорлари Тьягу Пинто ва Давиде Ваньятти ўзаро учрашиб, ҳамкорликнинг турли масалалари, хусусан Элдор Шомуродовнинг трансфери борасида музокара олиб боргани ҳақида хабар қилинган эди.

Музокара бўлганини “Торино” мутасаддилари тасдиқлади ва Давида Ваньятти “Биз учрашиб, ўзаро алоқаларимизни дўстона тарзда муҳокама қилдик. Бир қанча деталларни гаплашиб олдик. “Рома” билан ажойиб алоқаларга эгамиз. Шу боис, яқин кунларда янгиликлар бўлишини кутяпмиз. Биз бир пайтнинг ўзида бир неча жараёнларни кузатиб боряпмиз. Хусусан, Элдор Шомуродов трансфери ҳам шулар жумласидан. Ҳозир трансферни амалга ошириш ҳақида бош қотиряпмиз. “Рома” қаршимида молиявий фэйр-плей билан боғлиқ бир неча тўсиқлар бор”, - деди.

Унинг гапларидан туринликлар ўзбек ҳужумчисини ўз сафига қўшиб олишдан умид узмаганини пайқаш қийин эмас.

1236815338.0

Бироқ, “Рома” спорт директори Тьягу Пинто масалага бошқача тус берди.

Италия футболини ёритиб бораётган Tuttomercatoweb нашри журналистлари португалиялик мутахассисдан Шомуродовнинг “Торино”га трансфери бўйича музокара натижаларини алоҳида сўради.

Манба Пинто бу қисқа ва лўнда қилиб: “Шомуродовга ҳеч қандай келишув йўқ!”, деб жавоб қилгани айтилмоқда.

Аслида Миландаги учрашув Шомуродов трансферида ҳал қилувчи аҳамият касб этиши керак эди. Пинто жавоби эса, кутилмаган бўлди. Шомуродов ҳам тезроқ Турин клубига ўтишни истаётганди.  

Эслатиб ўтамиз, ўткир ҳужумчига эҳтиёж сезаётган “Торино” анчадан бери ўзбек ҳужумчиси трансфери бўйича Тьягу Пинто билан музокара олиб бормоқда. Туринликлар ҳамюртимизни мавсум охиригача бир миллион еврога ижарага сўраяпти. Кейин улар Элдорнинг натижаларига қараб, ёзда уни 12 миллион еврога тўлиқ трансфер қилиш ҳуқуқини қўлга киритмоқчи.

“Рома” спорт директори Тьягу Пинто янги олинадиган футболчиларга жой очиш мақсадида клубдан ўйинчи олмоқчи бўлган ҳар қандай харидорга трансфер бадал пулини тўлиқ тўлаш ёки ёзда тўлаш мажбуриятини олишни талаб қилмоқда.

Элдорнинг ўзи А Серия жамоалари орасида мусобақа жадвалининг қуйи қисмидаги жамоалардан келган чорловларнинг бирортасини қабул қилгани йўқ. Шомуродовга “Торино” варианти жуда маъқул келган ва ҳамюртимиз шахсий шартнома бўйича келишувга эришгани хабар қилинган эди.

Ҳозирча, Италия чемпионатининг яна  бир жиддий жамоаси – “Фиорентина” ҳам ўзбек ҳужумчисига ҳамкорлик қилишга тайёр. Бу клубга ҳам “Торино” сингари аниқ талаб қўйилади.

Бундан ташқари, Шомуродовга Испаниянинг “Вальядолид” ҳамжа Франциянинг “Лилль” клубларидан қизиқиш бор. Францияликлар тўлов масаласида “Рома” спорт директори талабини бажаришга тайёр.

shomuro

“Лилль” 13 миллион евролик таклиф билдиргани ҳақида маълумотлар чиқа бошлади. Бироқ, Италия матбуоти Шомуродов А Сериядан четга чиқмоқчи эмаслигини таъкидламоқда. Ҳамюртимиз худди шу важ билан ёзда Туркия, Германия, Саудия Арабистони, Франция ва Англиядан бўлган қизиқишларни ҳам жавобсиз қолдирган эди.

Шомуродовга Месси ўйнаётган чемпионат қизиқмас, бошқа клуб трансферни охирига етказмоқчи!

Легионеримиз лигани тарк этмоқда. Мураббийнинг илтимоси ўтмади!

Шомуродов Месси бошчилигидаги супертўпурарлар билан бирга!

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Khaydarov Fakhriddin
19/01/2023 17:52
Шомуродов хакида аник хабар чикса, кейин чикаринглар, тугриси, одамларга кизига хам колмаябти...
Ilhom Sheraliyev
20/01/2023 11:34
Бу йўл ҳалол эмас! Номардлик! Ўқувчини аҳмоқ қилиш!
&
Локо
19/01/2023 18:12
Шомуродов тезроқ бирорта жамоага ўтиб кетмади-да, бошқа тема йўқ-ми?