“Милан”га Моуриньонинг шогирди керак

“Тоттенхэм” бош мураббийи Жозе Моуриньо янги мавсумда Серж Орьени ўз режаларига киритгани йўқ.

Португалиялик мутахассис бу ҳимоячидан тезроқ қутилмоқчи ва унинг ўрнига “Лилль” вакили Зеки Челикни олиб келишни мўлжалламоқда.

Серж Орьега айни пайтда “Милан” жиддий қизиқиш билдирмоқда ва бу футболчи трансфери учун “Тоттенхэм”га 13 миллион фунт таклиф қилган эди.  Бироқ, лондонликлар уч йил муқаддам ПСЖдан қимматга олинган Орьенинг трансферидан куймаслик учун камида 22 миллион фунт талаб этмоқда.

Агар томонлар келиша олмаса, миланликлар Орье ўрнига ПСВ вакили Дензел Думфрисни трансфер қилиш бўйича иш бошлайди.

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)