Миланликлар Англиядан яна ўйинчи сўраяпти
«Милан» раҳбарияти ёзги трансфер ойнаси ёпилгунча ҳужум чизиғини кучайтириш учун янги футболчи олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Sky Sports манбалари хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, италиялик клубнинг эътибор марказида «Ноттингем Форест» жамоасининг ҳужумкор яримҳимоячиси Омари Хатчинсон турибди.
«Россонери» 22 ёшли футболчини трансфер қилиш масаласида «Ноттингем Форест» клубига расмий сўров йўллаган.
Хатчинсон «лесников» сафида ўтган йил августидан бери тўп сурмоқда. Унинг амалдаги шартномаси 2030 йил июнь ойи охиригача мўлжалланган. Transfermarkt портали маълумотига кўра, Омари Хатчинсоннинг бозор қиймати 30 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.

Фикрлар