"Милан"нинг афсонавий футболчиси коронавирусни енгди

CHERY AUTO

"Милан" клубининг техник директори Пауло Мальдини коронавирус касаллигидан соғайиб кетди.

Tecno

La Gazzetta dello Sport нашрининг хабарига кўра, "россонерилар"нинг 51 ёшдаги собиқ сардори COVID-19 инфекциясидан буткул фориғ бўлди ва "Милан"даги ўз вазифаларини бажариш учун ишга қайтиб ҳам улгурди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, унинг ўғли Даниэль Мальдини ҳам тузалиб, индивидуал машғулотларини бошлаб юборганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!