Италиялик мутахассис Фабио Капелло сўнгги йилларда ўз ўрнини йўқотиб қўйган “Милан”нинг асосий муаммоси нима эканини айтди.

“Клубда мустаҳкамлик йўқ. Жамоани Гаттузо бошқараётган эди, Жампаолони олиб келиш учун уни ишдан бўшатишди. Кейин эса Пиоли келди.

Энди “россонерилар” тўлиқ хорижликларга ишонч билдиришмоқчи, шу жумладан мураббий борасида ҳам”, - дейди Капелло.

“Милан” 26 турдан сўнг А Серия мусобақа жадвалида 36 очко билан 7-ўринда бормоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)