"Милан"нинг янги хўжайини эски қарзларни тўлади

Айни дамда Италиянинг “Милан” клубига хўжайинлик қилаётган АҚШнинг Elliott Management фонди “россонерилар”нинг 123 миллион евро миқдоридаги қарзини тўлаб берди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Айтиш лозимки ушбу қарз жамоанинг аввалги хўжайини хитойлик инвестор Йонхонг Ли бошқаруви даврида пайдо бўлган эди.

Эслатиб ўтамиз, Ли айнан Elliott Management фондидан бўлган қарзлар туфайли “Милан”дан кетишга мажбур бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!