Миллатлар Лигаси. Марказий учрашувда дуранг қайд этилди

УЕФА Миллатлар Лигаси 2020/2021 йилги мавсуми А лига 3-туридан ўрин олган марказий учрашув Франция ва Португалия жамоалари ўртасида кечди. Унда жамоалар 0:0 ҳисобидаги нурсиз дурангга имзо чекишди. 

Шу тариқа, 3 та турдан кейин ҳам иккала жамоа гуруҳда қўшҳокимликни давом эттирадиган бўлди.

  • 90'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.

  • 90+'

    Асосий вақтга 3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 88'

    Карвальо ўрнига Моутиньо, Геррейру ўрнига Канселу ва Фелиш ўрнига эса Тринкау майдонга тушди.

  • 84'

    Мбаппе ўрнига Коман майдонга тушди.

  • 83'

    Роналду ҳужумда фол ишлатди.

  • 80'

    Фернандеш ўрнига Саншеш майдонга тушди.

  • 80'

    Бурчак зарбаси пайтида Погба қоидани бузди.

  • 79'

    Гризманнинг жаримадан узатган тўпини ҳимоячилар майдон ташқарисига чиқариб юборишди.

  • 76'

    Диаш Мбаппенинг тезкор юришини бартараф этишга эришди.

  • 74'

    Жиру ўз ўрнини Марсьялга бўшатиб берди.

  • 73'

    Жарима зарбасидан сўнг Пепе урган гол инобатга олинмайди. Футболчи офсайдда бўлган.

  • 72'

    Фелишнинг яхши позициядан йўллаган зарбаси кучсиз чиқди.

  • 71'

    Погбанинг навбатдаги узатмаси ўхшамади.

  • 68'

    Гризманнинг зарбаси ҳимоячиларга теккан ҳолда дарвозабонга секин етиб борди.

  • 65'

    Тўп португалларда. Улар рақиб жарима майдонига йўл топа олмаяпти.

  • 63'

    Жамоалар навбатма-навбат жарима майдонлари атрофида босим уюштиришмоқда.

  • 61'

    Бернарду ўрнига Жота майдонга тушди.

  • 60'

    Португаллар жарима майдонига узатган тўп ҳеч кимга насиб этмай, майдонни тарк этди.

  • 58'

    Мезбонларнинг навбатдаги ҳужуми ҳам бесамар якунланди.

  • 56'

    Мбаппега Гризманн узатган тўп бироз кучли кетди.

  • 55'

    Погбанинг узоқ масофадан берган зарбаси ҳимоячиларга тегиб қайтди.

  • 53'

    Жиру ўзига узатилган тўпга ета олмади.

  • 51'

    Фелишнинг жарима майдонига узатган тўпи Льориснинг қўлларига бориб тушди.

  • 47'

    Патрисиу тайм аввалида Мбаппе томонидан уюштирилган ўта хавфли юришни тўхтатиб қолди. Киллианнинг зарбаси анча хавфли чиққанди.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди.

  • 45'

    Танаффус.

  • 45+'

    Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди.

  • 44'

    Жиру кутилмаганда зарба йўллади. Ноаниқ.

  • 44'

    Силва яна тўпни йўқотди. Бу биринчи маротаба содир бўлмаяпти.

  • 43'

    Тайм сўнгида жамоалар эҳтиёткорликни янада оширишди.

  • 38'

    Бернарду Силва техник хато сабаб тўпни йўқотди. Мбаппенинг қарши ҳужуми ҳам самара бермади.

  • 35'

    Роналду навбатдаги имкониятни ҳам бой берди.

  • 32'

    Мбаппенинг ўткир бурчакдан йўллаган зарбасини дарвозабон ушлаб олди. 

  • 25'

    Семедунинг қанотдан ёриб кириб тепган тўпи дарвоза тўрига ён тарафдан тегди.

  • 24'

    Роналдунинг дарвозага йўллаган ўта хавфли зарбасини Эрнандес энг сўнгги паллада қайтариб қолди.

  • 24'

    Французлар энди ҳимояланишга мажбур бўлмоқда. 

  • 21'

    Фернандешнинг жарима майдонига узатган тўпини французлар бир неча урунишдан сўнг, қайтариб юборишди.

  • 20'

    Перрейранинг зарбаси ҳимоячилардан бирига тегиб, майдонни тарк этди.

  • 17'

    Погба ҳужумда қоидани бузди. У иккинчи қаватга кўтарилишда рақибидан фойдаланди.

  • 14'

    Франция тўпни кўп ушлаб турганига қарамай, ҳужумлар йўқ.

  • 12'

    Бернарду Силва ўзига узатилган тўпга зарба бера олмади.

  • 11'

    Португаллар ўрта даражадаги прессингни амалга оширмоқдалар. 

  • 9'

    Португалиянинг қарши ҳужуми олд чизиқдагиларнинг ноаниқ ҳаракати сабаб тўхтатилди.

  • 8'

    Мбаппенинг чап қанотдан олдинга ўтиб, узатган тўпи дарвозабоннинг қўлларига бориб тушди.

  • 7'

    Франция тўп назоратини қўлга олди.

  • 5'

    Майдон марказида тўп учун кураш кечмоқда. Фоллар ҳам учраб турибди.

  • 3'

    Жабрланувчи Жируга майдоннинг ўзидаёқ тиббий ёрдам кўрсатилди. Ҳаммаси жойида унинг бошини боғлаб қўйишади, чоғи.

  • 2'

    Диаш ўз ярим майдонида Жируга нисбатан қоидани бузди.

  • 1'

    Португалия Роналду бошчилигида дастлабки сонияларданоқ олдинга бормоқда.

  • 1'

    Ўйин бошланди.

  • 0'

    Жамоалар баҳсга сўнгги руҳий тайёргарлик ишларини олиб боришмоқда.

  • 0'

    Икки давлат мадҳиялари янграмоқда.

  • 0'

    Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда.

  • 0'

    Ассалому алайкум. азиз футбол ихлосмандлари. Франция ва Португалия ўртасидаги куннинг энг катта қарама-қаршилиги бошланиш арафасида. Ушбу учрашувни матнли тарзда Абдулвосид Валихонов эътиборингизга ҳавола этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!