Миллатлар Лигаси. Португалия - Франция: Матнли трансляция

Ассалому алайкум, муҳтарам футбол ихлосмандлари. УЕФА Миллатлар Лигаси 5-туридан ўрин олган Португалия - Франция учрашуви матнли тарзда эътиборингизга ҳавола этилади. Уни сизлар билан Жавоҳир Азимов кузатиб боради.

  • 90+4'

    Учрашув якунланди! Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди!

  • 90+2'

    Иккинчи қаватдаги тўп учун курашда Роналду дарвозабонга нисбатан қўполлик ишлатди.

  • 90'

    Асосий вақтга 4 дақиқа қўшиб берилди.

  • 88'

    Тринкау жарима майдони ичида мувозанатни йўқотди. Шунга қарамай, марказга узатма амалга оширди. Тўпни Льорис эгаллади.

  • 87'

    Франция бурчак тўпини ўйинга киритиб, уни дарвозабонгача қайтарди. Мана вақт ўтказишнинг ажойиб усули!

  • 85'

    Данило Перрейра ва Жоау Фелиш учун ўйин якунланди. Улар ўрнига қолган вақт давомида Паулиню ҳамда Сержиу Оливейра ҳаракат қилади.

  • 84'

    Жарима майдонига узатилган тўпларни франциялик ҳимоячилар бирин-кетин қайтармоқда.

  • 82'

    Тезкорлик билан ҳужумга ўтаётган рақибини қоида бузиш эвазига тўхтатган Люка Эрнандес огоҳлантирилди.

  • 80'

    Майдон эгалари катта куч билан ҳужумга интилмоқда. Меҳмонларда қарши ҳужумлар учун ажойиб имкониятлар юзага келяпти.

  • 78'

    Оливье Жиру Антони Марсьяль ўрнига майдонга тушди.

  • 76'

    Роналду марказга узатилган тўпни дарвозага тўғирлаб юбора олмади.

  • 75'

    Моутиньонинг зарбасидан кейин тўп дарвозадан жой олишига бир баҳя қолди: Льорис суперсейв билан хавфни бартараф этди.

  • 73'

    Жота ўта қулай имкониятга эга бўлишига Кимпембе йўл қўймади. Ҳимоячи тўпни майдондан чиқариб юборди.

  • 71'

    Тринкау ҳамда Моутиньо ўйинга қўшилди. Улар ўрнига Бернарду Сильва ва Бруну Фернандеш захирага олинди.

  • 69'

    Рабьо катта тезликда рақибидан ўтди. Бироқ у тўпни марказга етказиб беришни уддалай олмади.

  • 67'

    Жота Варанни алдаб ўтолмади. Рафаэль ишончли ҳаракат қилди.

  • 66'

    Майдон эгалари шошиб ҳаракат қилмоқда. Бу уларга кўп ҳолларда панд беряпти.

  • 64'

    Дешам шогирдлари эрта прессинг уюштирмоқда. Натижада, португалияликлар ҳимоядан чиқишда бироз қийналяпти.

  • 62'

    Ўйин вақтини сунъий чўзганлиги учун Уго Льорис огоҳлантирилди.

  • 60'

    Геррейру узоқ масофадан дарвозага зарба йўллади. Льорис тўпни қайтарди. Мезбонлар иккинчи темп билан олдинга ўтди ва бу сафар Жота устунни нишонга олди.

  • 59'

    Кингсли Коман захирага олинди. Унинг ўрнига Маркус Тюрам ўйинга қўшилди.

  • 57'

    Рабьо жарима майдонига тўп узатди. Погбанинг зарбасидан кейин тўпни Патрисиу ушлаб олди.

  • 56'

    Диогу Жота Виллиам Карвалью ўрнига майдонга тушди.

  • 55'

    Французлар тезкорлик билан олдинга ўтди. Гризманн жамоасининг ҳужумини ноаниқ зарбаси билан бесамар якунлади.

  • 53'

    ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! Канте ҳисобни очди!

    Рабьо жарима майдони ичидан зарба берди. Патрисиу қайтарган тўпни Канте  бўш қолган дарвозага киритди.

  • 51'

    Гризманн тўпни ўзига бўйсундира олмади. Ҳужум бой берилди.

  • 48'

    Иккинчи қирқ беш дақиқаликни ҳам майдон эгалари фаолроқ бошлади.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!

  • 45+1'

    Танаффус!

  • 45'

    Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

  • 45'

    Бурчакдан оширилган тўпни Роналду дарвозага йўллади. Тўп тўсинни силаб ўтди.

  • 43'

    Майдон эгаларининг навбатдаги ҳужуми Бернардунинг тўп тўхтатишдаги хатоси натижасида узилиб қолди.

  • 41'

    Эрнандес марказга ажойиб узатма амалга оширди. Марсьялнинг зарбасини яна Патрисиу суперсейви билан бартараф этди.

  • 40'

    Бўлим сўнгини французлар тўпга эгалик қилиш билан ўтказмоқда.

  • 39'

    Фелиш жарима майдонига оширилган тўпни дарвозага тўғирлаб юборди. Льорис ҳеч қандай қийинчиликсиз тўпни ушлаб олди.

  • 37'

    Иккинчи қаватдаги курашда Марсьяль Геррейруга нисбатан қоида бузди. Ҳакам мезбонлар фойдасига қарор чиқарди.

  • 36'

    Роналду марказга узатма амалга оширди. Кимпембе тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 35'

    Дешам шогирдлари фаолликни ошириб, ҳисобда олдинга ўтиб олишга уринмоқда. Энди португалларни қарши ҳужумда кўряпмиз.

  • 33'

    Ҳимояга қайтган Погба рақибнинг бурчак тўпини зарарсизлантирди.

  • 31'

    Иккинчи темп билан олдинга ўтган Люка Эрнандесни Данилу Перрейра чалиб йиқитди. Ҳакам уни огоҳлантирди.

  • 30'

    Жарима тўпини ақлли комбинация билан ўйинга киритган Гризманн Эрнандесга тўп узатди. Люка уни Рабьога ташлаб берди ва Адриеннинг чалқанча услубда йўллаган зарбаси тўсинга тегди. Йўл-йўлакай тўпга Марсьяль ҳам зарба беришга улгурганди.

  • 29'

    Карвалью Погбага нисбатан қоида бузди. Французларда яхши стандарт юзага келди.

  • 28'

    Роналду бу сафар ҳам воқеалар ривожидан илгарилаб кетди.

  • 27'

    Марсьяль жамоасининг ажойиб комбинациясини хавфли зарбаси билан якунланди. Бироқ тўп дарвозага кирмади.

  • 25'

    Сантуш шогирдлари жарима майдонига киришга бироз қийналмоқда. Шу туфайли, узоқ масофадан зарбалар кўп йўлланяпти.

  • 23'

    Павар жарима майдони яқинида Брунуни йиқитди. Стандарт вазиятдан зарба берган Роналдунинг уринишидан сўнг тўп жонли девордан қайтди.

  • 22'

    Ҳар икки жамоа вакиллари ҳам хавфли ҳужумлар ташкил этишда давом этмоқда.

  • 20'

    Бруну Фернандешнинг жарима майдони ташқарисидан берган кучли зарбасини Льорис ушлаб олди.

  • 18'

    Бурчакдан етказиб берилган тўпга Рабьо бош билан зарба йўллади. Тўп тўсин ёнгинасидан ўтиб кетди.

  • 17'

    Роналду ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

  • 15'

    Мезбонлар позицион ҳужумни афзал кўрмоқда. Қанотларга тез-тез узатмалар амалга ошириляпти.

  • 13'

    Французлар кучли прессинг уюштирмоқда.

  • 12'

    Дарвозабон билан юирга-бир вазиятга чиқиб борган Марсьяльнинг зарбасини дарвозабон қайтарди. Гризманнинг узатмаси шунчаки ажойиб чиққанди.

  • 10'

    Команнинг ўткир бурчакдан берган зарбасини Патрисиу муштлари билан уриб юборди. Хавфли зарбалар бўйича ҳисоб 1:1.

  • 9'

    Павар шериги томонидан оширилган тўп учун югурмади. Пас анча кучли чиққанди.

  • 8'

    Люка Эрнандес ҳужумда қоида бузди. Қанотда бир рақибидан ўтган ҳимоячи Карвальюга тўпни олдирди ва уни йиқитди.

  • 6'

    Роналдунинг узоқ масофадан йўллаган зарбасини Льорис қайтарди. Тўп дарвозабон учун бироқ ноқулай траектория ҳосил қилаётган эди.

  • 4'

    Рабьонинг узатмасига Марсьяль ета олмади.

  • 3'

    Майдон эгалари илк дақиқалардан тўпни назорат қилишга уринмоқда.

  • 1'

    Учрашув бошланди!

  • 0'

    Сардорлар иштирокидаги расмий жараёнлар ортда қолди. Старт учун барчаси шай!

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келди. Миллий мадҳиялар янгради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!