Миллатлар лигаси. Португалияда финалда катта йўқотиш

Португалия терма жамоасининг асосий ҳимоячиси Пепе Миллатлар лигасининг финал ўйинида ўз жамоасига ёрдам бера олмайди. Бу ҳақида Португалия нашрлари хабар бермоқда. 

Маълум бўлишича, кеча Швецарияга қарши ўйинда Пепенинг олган жароҳати бироз жиддий бўлиб чиқди ва финални ўтказиб юборади. Шифокорлар  ташхисига кўра футболчи тахинан 1 ойдан сўнг сафга қайтиши мумкин. 

Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг финал беллашуви 9 июнь куни Португалиянинг Порту шаҳрида бўлиб ўтади. Португалларнинг рақиби эса Англия ва Голландия терма жамоаларининг бугунги ўйинидан сўнг аниқланади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!