Миллатлар лигаси. Украина Словакиядан устун келди
Ads

Львов шаҳридаги "Арена Львов" стадионида кечган беллашув мезбонларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якун топди.

79-дақиқада учрашув бош ҳаками Анастасиос Сидиропулос Мил Шкриньярнинг ўз жарима майдони ичида қўпол ўйнагани сабаб, Словакия терма жамоаси дарвозасига пенальти белгилади.

11 метрли жарима зарбасини эса Андрей Ярмоленко аниқ амалга оширди. Украина ўз очколари сонини 6 тага етказиб олди ва турнир жадвалида етакчига айланди.

Миллатлар лигаси. 2-тур

Украина – Словакия 1:0 (0:0, 1:0)

Гол: 1:0 – 80, пенальти Ярмоленко.

Украина – Пятов, Ракицкий, Матвиенко, Бурда, Караваев, Малиновский (Зинченко, 71), Степаненко (Сидорчук, 86), Марлос, Коноплянка (Цыганков, 78), Ярмоленко, Яремчук.

Словакия –    Дубравка, Шкртел, Губочан, Шкриньяр, Шатка, Гамшик, Лоботка, Вайсс (Руснак, 70), Куцка (Грегуш, 78), Мак, Немец (Дуда, 65).

Огоҳлантиришлар Губочан (16), Коноплянка (64), Дуда (74), Сидорчук (90).