Миллий терма жамоа учрашувлари пайти стадионда арзон егулик ва ичимликлар савдоси йўлга қўйилади

Мазкур учрашувларни юқори савияда ташкил этиш ва учрашувга ташриф буюрадиган ишқибозларга қулайликлар яратиш мақсадида Ўзбекистон футбол ассоциацияси бир қатор лойиҳа ва ташаббусларни амалга оширмоқда. Бу ҳақда ташкилот расмий сайти ҳабар бериб ўтди.

Жумладан, эндиликда Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда TOP FOOD савдо белгиси ўртасида йўлга қўйилган ҳамкорлик доирасида терма жамоамиз иштирокидаги учрашувлар пайтида “Миллий” стадионда мухлислар учун мақбул нархларда егулик ва салқин-ичимликлар савдоси ташкил этилади. Стадионга келган ишқибозлар стадионнинг турли бурчакларида ўрнатиладиган савдо шахобчалари билан бир қаторда трибуна секторларида ҳам егулик, кофе ва бошқа ичимликлар ҳарид қилишлари мумкин бўлади. Бунда маҳсулотларнинг хилма-хил бўлиши ҳамда нархларнинг арзон бўлиши инобатга олинган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!