Мини-футбол: Олий Лига. Суннат Кураловнинг дубли
Ads

Мини-футбол бўйича Олий Лига жамоалари ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати баҳслари давом этмоқда. 

Айни пайтда биринчи кун тақвимидан ўрин олган учинчи баҳс ҳам ўз якунига етди. Ушбу учрашувда Бекободнинг "Металлург" клуби "Максам-Чирчиқ" жамоасига қарши паркетга тушди.

Ушбу беллашув эса, якунда Суннат Кураловнинг дубли эвазига 2-0 ҳисобида бекободликларнинг фойдасига ҳал бўлди. 

Қайд этиш жоиз, ушбу баҳс олдидан ўтказилиши лозим бўлган "Турон-С" - "Ардус" учрашуви андижонликларнинг учрашувга етиб кела олмагани сабаб, "Ардус" ҳисобига техник ғалаба ёзиб қўйилган эди. 

Олий лига
3-тур, 1-кун
16.01.2017

"Металлург" - "Максам-Чирчиқ" 2:0
Голлар: С.Куралов 21, 33

Минбар

Барча блоглар