Мино Райола Вераттига агентлик қилиши мумкин

Мино Райола Франциянинг ПСЖ клуби ярим ҳимоячиси Марко Верраттининг янги агенти бўлиши мумкин. Бу ҳақда Football Italia нашри хабар тарқатмоқда.
Гап шундаки, 24 ёшли италиялик футболчи ўзининг ҳозирги агенти Донато Ди Камплининг хизматларидан норози бўлмоқда. Таъкидлаш керакки, айнан Ди Кампли ПСЖ Верраттини қўйиб юбормаслиги ҳақида айтган эди. Шундан сўнг футболчининг шахсан ўзи бу хабар учун омма олдида узр сўраган эди. Айнан ушбу ҳолатдан сўнг Вератти ўзига янги агент топиш ҳақида ўйламоқда.
Маълумот учун, Райола дунёнинг энг машхур футболчилари билан ишлайди. Златан Ибрагимович, Марио Балотелли ва Жанлуижи Доннаруммалар шулар жумласидандир.