Mirabror Usmonov Cup: 2-турдан сўнг турнир жадвали қандай кўриниш олди?

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Mirabror Usmonov Cup" туринирнинг 2-туридан ўрин олган ҳар икки учрашув ҳам асосий вақтда дуранг натижа билан якунланди. Турнир регламентига кўра, баҳс дуранг билан тугаган тақдирда ғолиб пенальтилар серияси орқали аниқланади.

Россия U-19 ва Арманистон U-20 миллий жамоалари ўртасидаги учрашув 0:0 ҳисобида якунланди. Пенальтилар сериясида Арманистон 5:3 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ўзбекистон U-20 миллий жамоаси эса Саудия Арабистони U-20 миллий жамоаси билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. Пенальтилар сериясида вакилларимиз 4:1 ҳисобида ғалаба қозониб, турнир жадвалида пешқадамга айланди.


Эслатиб ўтамиз, турнир финали 6 октябрь куни соат 17:00 да «Пахтакор» стадионида бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!