Мираҳмадов 4 та гол урган ўйинда "Бунёдкор" қийинчилик билан ғалаба қозонди

Бугун “Бунёдкор” клуби режага кўра, про-лига вакили “Хоразм”га қарши назорат учрашувини ўтказди.

Гарчи бу ўртоқлик ўйини бўлса-да, учрашув жуда қизиқарли ва голларга бой тарзда кечди. Эътиборлиси, бу учрашув “Бунёдкор” ҳужумчиси Миржаҳон Мираҳмадовга аталди.

буник1

Аввалига ушбу футболчи жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Сўнгра “Хоразм” футболчилари уч маротаба гол урган ҳолда ҳисобни ўзгартириб юбордилар. Шунга қарамай, “Бунёдкор” таслим бўлмади. Мираҳмадов яна катта саҳнага чиққан ҳолда бирин-кетин рақиб дарвозасини ишғол қилди ва якуний ҳисоб 4:3 “Бунёдкор” фойдасига. Покерга эришган Миржаҳон Мираҳмадовнинг бир ўзи “Хоразм”ни мағлуб этди, дейиш мумкин.

“Бунёдкор”нинг асосий таркиби: Зафар Сафоев, Фарҳод Мираҳматов, Лутфулла Тўраев, Абдулла Абдуллаев, Давронжон Эргашев, Авазбек Ўлмасалиев, Одилжон Абдураҳмонов, Хуршид Ғиёсов, Иброҳим Томива, Фарруҳ Икромов, Миржаҳон Мираҳмадов.

Эслатиб ўтамиз, Мираҳмадов Суперлига ўйинлари давомида ҳозиргача "Бунёдкор" сафида 9 та ўйинда 3 та голга муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!