
Миразизбек Мирзаҳалилов рингга чиқмасдан туриб, ярим финалда ғалаба қозонди
Хабарингиз бор, Польшанинг Варшава шаҳри "World Boxing" ташкилоти кубогининг иккинчи босқичига мезбонлик қилмоқда. Ушбу мусобақада жамоамиз ҳам иштирок этяпти.
Ҳозирга қадар 3 нафар вакилимиз финал йўлланмасини ҳал қилиб бўлган эди. Улар қаторига яна бир боксчимиз келиб қўшилди.
-55 кг вазнда бўлиб ўтиши керак бўлган ярим финал баҳси, мўғилистонлик Лунда Гантумурнинг жангдан бош тортганлиги сабабли ўтказилмайдиган бўлди ва ғолиблик Миразизбек Мирзаҳалиловга топширилди.
Маълумот учун, олдинда бизни Асадхўжа Мўйдинхўжаев ва Мўғилистон вакили Мишелт Баттумур тўқнашуви кутмоқда.
Фикрлар