Миразизбек Мирзаҳалилов ярим финалга йўл олди!

  • 14 май, 15:05
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Бокс
CHERY AUTO

Хабарингиз бор, Польшанинг Варшава шаҳри "World Boxing" ташкилоти кубоги баҳсларининг иккинчи босқичига мезбонлик қилмоқда.

Эътиборлиси, унда иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси ҳам зафарли юришларини давом этяпти.

Бугунги беллашувларда рингга кўтарилган Миразизбек Мирзаҳалилов -55 кг вазнда ярим финалга йўл олди. Боксчимиз бу йўлда уэльслик Корй Жонесни 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Маълумот учун, олдинда бизни яна бир ҳамюртимиз Асадхўжа Мўйдинхўжаев ва Германия вакили Оусаиноу Ҳансен тўқнашуви кутмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!