Мирча Луческу: Туркия Россиядан кучлироқ
Ads

Туркия терма жамоаси бош мураббийи Мирча Луческу кеча УЕФА Миллатлар лигаси доирасида сафарда Швеция (3:2) устидан қозонилган муҳим ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Бугун натижадан кўнглим тўлди. Бу жуда муҳим ғалаба бўлди. Биз жамоа сифатида Россиядан кучлироқмиз. Туркия аввалги учрашувларда ҳам яхши ўйин кўрсатганди. Бироқ, ўша ўйинларда бизга омад етишмади. Бизнинг жамоамиз ёш таркибга эга. Шундай бўлсада, биз уларга ишониб, худди шу руҳда ўйнашда давом этишимиз керак”, - дейди Луческу.

Эслатиб ўтамиз, Туркия дастлабки турда ўз майдонида Россияга 2:1 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйган эди.