
Миржалол Қосимов аламли мағлубиятнинг асосий сабаби ҳақида гапирди
ОКМК бош мураббийи Миржалол Қосимов "Бунёдкор"га учралган аламли мағлубиятдан сўнг ўз фикрлари ўртоқлашиб, ўйин ҳақида муваффақиятсизликнинг асосий сабаби ҳақида гапирди .
"Бунёдкор" жамоаси муҳим ғалабани қўлга киритди. Авваламбор, биз мағлубиятга учрашга лойиқ эмас эдик. Биринчи бўлимда эса жамоамиз яхши ҳаракат қила олмади. Шу билан бирга, "Бунёдкор" ўйин давомида жуда тартибли ўйнаб, ғалабани қўлга киритди. Биз иккинчи бўлимда ўйин назоратини олган бўлишимизга қарамасдан, муваффақиятга эриша олмадик.
Тартибли жамоага қарши нега қийналмоқдасиз?
Асосан, ҳужумча ўтаётганимизда ҳимоямиз очилиб қолмоқда. Гарчи вазиятлар яратаётган бўлсак ҳам ҳужумда зарбалар етишмаяпти. Бундан ташқари, таъкидлаганимдек рақиб жамоа ҳимояда жуда яхши ҳаракат қилди. Шунингдек, об-ҳаво ҳам қисман таъсир қилди дейиш мумкин. Сабаби, жуда дим ҳаво гувоҳи бўлдик.
Дарвозабонга ўринбосар олиб келинадими?
Албатта, ҳозирги кунда рақобат бўлиши керак. Лекин, ҳали ҳеч қандай футболчини кўзлаганимиз йўқ.
Жамоа 2 та чиройли ғалабадан сўнг бугун нега бундай ҳаракат қилди?
Тўғриси, билмадим "Насаф"га қарши муҳим ғалабадан сўнг жамоа қандайдир бўшашган бўлиши мумкин. Ахир, мен уларнинг мийясига кириб чиқа олмайман.
Иккинчи бўлимдаги ўзгаришлар ҳақида?
3 та ҳимоячи билан ўйнаган ўйинларимизда жуда яхши ҳаракат қилган эдик. Лекин биз ўйин темпидан келиб чиққан ҳолда, схемани ўзгартирдик.
Бугунги беллашувдан сўнг нимадан асосан сабоқ олдингиз ва бўлажак учрашувда қандай ўзгариш бўлиш мумкин?
Фақатгина биз озуқа олдик, холос. Келаси учрашувда эса қандайдир ротацияларга йўл қўйишимиз мумкин.
"Насаф"га қарши учрашувдан сўнг футболчиларнинг ҳолати ҳақида гапирдингиз, шу ҳақида батафсилроқ айтсангиз?
Ўша ғалабадан сўнг футболчилар дам олди, лекин кейинги ўйинга тайёргарликни бошлаш керак эди. Хулоса, қилиб айтадиган бўлсам - бу учрашувдан тўғри қарор чиқазиб, кейинги ўйинга тайёргарлик кўришдир" " - дея таъриф бериб ўтди мутахассис.
Фикрлар