Миржалол Қосимов: "Биринчи бўлимда азарт етишмади"

  • 21 ноябрь, 01:02
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Суперлиганинг 29-туридаги “Сурхон” - ОКМК (0:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида олмалиқликлар бош мураббийи Миржалол Қосимов қатнашди.

Tecno

- Қисқа айтадиган бўлсак, иккала жамоа ғалаба учун чиққанди. Аммо охир-оқибат дуранг қайд этилди. Ўйлайманки, бу тўғри. “Сурхон” ҳам пастки ўринларда бораётгани учун зич ҳимояланди. Ёриб кириш қийин бўлди. Имкон қадар ғалабага интилди. Бизда ҳам шунақа бўлади. Футбол 90 дақиқа ўйналади. Биринчи бўлимда азарт етишмади. Танаффусда йигитлар билан гаплашдим. Иккинчи бўлимда яхши ҳаракат қилишди, вазиятлар яратишди. Дуранг ҳақли равишда иккала жамоага нормал ҳолат.

- Жамоангиз салоҳиятини инобатга олиб, ушбу мавсумда ОКМКга қандай баҳо берасиз?

- Ҳали эрта, яна охирги туримиз бор. Баҳо берадиган бўлсак, юқори ўринларга ҳаракат қилдик. 5 баҳода оладиган бўлсак, 3 дейман. Лекин кўп нарса хоҳлаймиз. Футболда ҳар хил вазият бўлиши мумкин. Таркибни кучайтиришга яна ҳаракат қиламиз. Ўтган йили иккинчи ўринни олгандик. Бу йил бақарор ўйнай олмаганимиз 6-ўринга тушириб қўйди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!