Миржалол Қосимов: "Ҳақли тарзда 3 очкони қўлга киритдик"

Суперлиганинг 11-туридан ўрин олган "Олимпик" - ОКМК ўйини бўлиб ўтди. Унда меҳмонлар ягона гол эвазига ғалаба қозонди. Ўйиннинг 82-дақиқада Ғиёсон пенальтидан гол уриб, ҳисобни очди.  Шу тариқа, олмалиқликлар турнир жадвалида биринчи ўринга чиқиб олди. "Олимпик" эса 10-поғонадан жой олди. 

Учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Ўйинлар осон ўтмаяпти. "Олимпик" 3 кун аввал "Динамо" устидан ғалабага эришган эди. Шу сабабли, биринчи бўлимда анча қийналдик. Мезбонларнинг икки зарбасидан сўнг тўп тўсинга тегди.

Танаффусда футболчиларга керакли кўрсатмаларни бердим ва иккинчи таймда ўйин тизгинини ўз қўлимизга олдик ҳамда ҳақли тарзда 3 очкога эга чиқдик. "Олимпик" ва олимпия терма жамоамизга ҳал қилувчи мусобақада ҳам омад тилаб қоламан", - деди Қосимов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Ilhomjon Feyz
18/06/2024 06:00
1 тийинга қиммат мураббий.
Искандар Нарзикулов
18/06/2024 10:43
Корейялик уйинчиси зур уйнапдида качон келувди