Миржалол Қосимов: "Сурхон"га қарши ўйин қийин кечиши аниқ эди

Кеча Суперлиганинг 18-туридан ўрин олган "Сурхон" - АГМК беллашувидан сўнг олмалиқликлар устози Миржалол Қосимов ўз фикрларини билдириб ўтди.

-Қизиқарли ва шиддатли ўйин бўлди. "Сурхон" жамоасига қарши ўйин осон ўтмаслигини билардик. Уларнинг мусобақа жадвалидаги эгаллаб турган ўрни ҳам ҳар бир ўйинда очко учун курашишга ундамоқда. Шунингдек, жамоа таркибида маҳоратли футболчилар жамланган. Шу боисдан ҳам мазкур баҳс қийин бўлиши аниқ эди. Тезкор урилган гол жамоамизга ёрдам берди. Иккинчи бўлимда жамоалар ҳужумкор ва очиқ футбол намойиш этишди. Термиздан муҳим ғалаба билан қайтаётганимиздан хурсандман. Ушбу ғалабани жамоамиз мухлисларига бағишлаймиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!