
Мирко Еличич "Олимпик" билан хайрлашди
Про лига вакили "Олимпик" клубида ишлаб келаётган бош мураббий Мирко Еличич жамоа билан хайрлашди. Айни пайтда "Олимпик" 6 очко билан сўнгги 6-поғонада.
“Олимпик” жамоаси бош мураббийи Мирко Еличич жамоамизни тарк этди. Тажрибали мутахассисга келгуси фаолиятида омад ва зафарлар тилаб қоламиз", - дейилади клуб матбуот хизмати хабарида.
Еличич катта эҳтимол билан Тошкентнинг "Локомотив" клуби бош мураббийи этиб тайинланиши кутилмоқда. Воқеалар ривожини кузатиб борамиз.
Комментарии