ММА афсонаси: "Арман Царукян билан жанг қилиш жуда хавфли"

  • 22.09.2026 17:34
  • Javohir Malikov
  • 0
  • MMA
Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Икки вазн тоифасида UFC собиқ чемпиони Даниэль Кормье UFC юлдузди Арман Царукяннинг  "UFC 331" турниридаги ғалабаси билан табриклади.

"Жо Роган Арманни Бэтмен деб атади ва энди бу унинг янги лақабига айланди.

Биласиз, мен билан жанг қилиш хавфли эди, чунки мен октагонга ўз ҳаётимни, фарзандларим ва бутун оиламнинг тақдирини ўзгартириш учун кирардим. Лекин мазкур эҳтиёжга эга бўлмаган йигит билан курашиш, масалан, Арман Царукян билан, янада хатарли бўлиши мумкин. У – бой, унга пул керак эмас, Арман бундан завқ олади. Бу ақлбовар қилмас ҳолат, у ҳар чиқишида янада кучлироқ бўлиб бормоқда. Шунинг учун Царукянни табриклайман", — дея Кормьенинг сўзларини келтирди "MMAJunkie".

Эслатиб ўтамиз, Арман Царукян "UFC 331" турнирида Бразилия вакили Маурисио Руффини 1 раунддаёқ нокаутга учратди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!