ММА оламида катта йўқотиш! Энтони Джонсон вафот этди

  • 14 ноябрь, 2022, 13:52
  • 0
  • MMA

Собиқ UFC ярим оғир вазни титуль жанги иштирокчиси ва даҳшатли нокаутер Энтони Джонсон (23-6) кеча тунда узоқ муддатдан бери ўзини қийнаб келаётган касаллик сабабли 38 ёшида вафот этди.

Касаллик ҳақида тушунтириш берар экан, шифокор Дэвид Аббосий "Рэмбл"нинг қорин бўшлиғининг чуқур йиринглаши натижасида бетобланганини маълум қилди. Марҳум жангчининг менеджери Али Абделазиз икки ҳафта олдин Джонсон ҳаётидаги энг қийин жангга кираётганини таъкидлаган ва унинг ҳаққига дуо қилишини барча мухлислардан ўтиниб сўраганди. Афсуски, Энтони бу жангда мағлубиятга учради.

IMG_20221114_133905_975

Энтони Джонсон - мухлислар ёдида кучли ва ажаловар зарбага эга ваҳший, октагон ташқарисида эса намунали оилапарвар, рақибларининг ҳурматини ҳар доим жойига қўйувчи ва ҳеч қачон трэштокдан фойдаланмайдиган джентелмен инсон сифатида қолади. У ўз фаолияти давомида Дэниель Кормье билан икки марта титуль жангида қатнашган, иккаласида ҳам Кормьени гандираклатишига қарамасдан, барибир охирида имкониятни бой берган. UFC'га келибоқ бир ҳафтадан камроқ вақт ичида дебютини ўтказган ва рақиби Чад Рейнарни биринчи раунддаёқ нокаутга учратган. Шунингдек, Гловер Тейшейра, Александр Густаффсон, Джими Манува, Дэн Харди, Райан Бэйдер, Антонио Роджерио Ногейра ва Андрей Орловский каби жангилар Джонсон зарбаси қаршисида иложсиз қолишган. Қуйида унинг ижросида амалга оширилган нокаутларни томоша қилинг!

Энтони Джонсон фаолиятидаги нокаутлар

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!