ММАнинг машҳур жангчисини машина босиб кетди

  • 5 июнь, 2020, 20:00
  • 0
  • MMA

Аралаш жанг санъатлари устаси Вандерлей Сильвани Куритибада машина босиб кетди. Бу машъум воқеа спортчи велосипедда сайрга чиққанида юз берди. Ҳайдовчи уни дарҳол касалхонага етказди. Сильванинг ўнг оёғи сингани ва юзидан жароҳат олгани аниқланди.

- Ҳалок бўлишимга бир баҳя қолди. Ҳимоя шлемида бўлмаганимда воқеа фожиали тугаши мумкин эди. Одамлардан эҳтиёт бўлишни сўрайман. Айниқса, Куритибада сайрга чиқиш хавфли экан, - деди Вандерлей Сильва.

Машҳур спортчи 2018 йилдан буён октагонга чиқмаётганди. Унга профессионал бокс юлдузи Майк Тайсон билан жанг қилишни таклиф этишаётган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!