Модрич Италия клубларига ўтадими? У шу саволга жавоб берди
"Реал" Мадрид хавбеки Лука Модрич ўзининг Италия клубларига ўтиши мумкинлиги борасида тарқалган хабарга муносабат билдириб ўтди.
“Менга Италия ёқади, у Хорватиянинг ёнида жойлашган. Мен ушбу чемпионатни кузатиб бораман, чунки у ерда кўплаб ҳамюртларим ўйнашади. Бундан ташқари италянларнинг менталитети хорватларникига ўхшаб кетади. Кун келиб ушбу чемпионатда ўйнайманми ёки йўқ, буни вақт кўрсатади. Ҳозир мен фақат “Реал” ҳақида гапиришим мумкин, чунки мен ушбу жамоа футболчисиман. Менга бу ерда ўйнаш ёқади ва менинг келажагим фақат шу клуб билан боғлиқ”, - дейди 33 ёшли хорватиялик футболчи.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Модричга “Ювентус”, “Милан” ва “Интер” каби А Серия грандлари жиддий қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Фикрлар