Модрич Мбаппега қандай маслаҳат берди?

“Реал” Мадрид клуби хавбеки Лука Модрич ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе янада ривожланиши учун кучлироқ чемпионатга ўтиши кераклигини айтди.

“Килиан майдонда устунлик қилиш учун ҳамма сифатларга эга. Аммо, янада юқорига сакраш учун унинг жамоаси кучли клубларга қарши ўйнайдиган кучлироқ чемпионатга ўтиши керак”, - дейди хорватиялик футболчи.

Мбаппе 2017 йил “Монако”дан ПСЖга кўчиб ўтган эди. У жорий мавсум Франция чемпионатида 20 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 18 та гол ҳамда 6 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)