Модрич номаълум муддатга сафдан чиқди
Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Лука Модрич мушакларидан жароҳат олди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбаага кўра 34 ёшли хорватиялик футболчининг қанча муддатга сафдан чиққани номалум. Бу ҳақда тез орада ўтказиладиган тиббий текширувлардан сўнг маълум бўлади.
Эслатиб ўтамиз, “Реал” ўзининг навбатдаги учрашувини 14 сентябрь куни Ла Лиганинг 4-тури доирасида “Леванте”га қарши ўтказади.
Фикрлар