Модрич “Реал”га қайтадиган бўляпти
Хорватиялик ярим ҳимоячи Лука Модрич жамоа кейинги мавсум учун УЕФА Чемпионлар лигасига чиқа олмагани сабабли “Милан” клубини тарк этмоқда.
Tuttosport нашри журналистларининг маълум қилишича, «Реал Мадрид» Модрични клубга қайтаришни режалаштирмоқда.
Бироқ у футболчи сифатида эмас, бошқа вазифада қайтиши мумкин.
Хорватиялик мутахассисга янги бош мураббий штабида лавозим таклиф қилиниши мумкин.
Яна бир вариант – Лукани клубда маъмурий лавозимга тайинлаш.
Эслатиб ўтамиз, Модрич 2012 йилдан 2025 йилгача “Реал Мадрид” шарафини муносиб ҳимоя қилган ва қатор ютуқларни қўлга киритган.
Ўтган мавсум Италия чемпионатида Лука Модрич миланликлар сафида 34 та ўйин ўтказиб, 2 та гол ва 4 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар