Молиявий муаммолар буюкликка таъсир ўтказа олмайди! Фақат "Барса" учун ўйнашни истаётган 5 футболчи ҳақида

"Барселона" ёзги трансферлар ойнасида бир қатор катта харидларни амалга оширишни режалаштирмоқда. Клубнинг молиявий аҳволидан хабардор бўлсангиз керак. Айни вақтда Каталония жамоаси инқироз кўчасига кириб қолган. Шундай бўлса-да, улар таркибдаги ўйинчиларни сотиб, бу ҳолатдан чиқишга уринмаяпти. Сабаби, бундай йўл тутиш клуб амбицияларига тўғри келмайди. Ҳар қандай вазиятда ҳам бу жамоада энг яхшилар тўп тепади, деган шиорни клуб президенти Жоан Лапорта олға сурмоқда. Таркибга келиб қўшилиши кутилаётган айрим юлдузлар кам маош эвазига бўлса ҳам "кўк-анорранглилар" либосида тўп тепиш истагида. Келинг, фақат "Барса" учун ўйнашни истаётган 5 юлдузга тўхталиб ўтамиз. 

Роберт Левандовски 

"Бавария"нинг "йиртқич" ва голларга оч ҳужумчиси Германиядан ва Мюнхен клубидан бироз зериккан кўринади. Унинг 2023 йилда амалдаги жамоаси билан шартномаси якунига етади, аммо келаси мавсум польшалик форвард немис клубида тўп тепишига шубҳам бор. Одатда, юлдузлар келажагини доимо сир тутади ва бу ҳақда гапиришни истамайди. Бироқ Робертга нисбатан бундай дея олмайман. Унинг "Барселона"га ўтишни истаётганини ҳамма билиб турибди. Ўзи ҳам тан олиб бўлди. 

леваа

Анхель Ди Мария 

ПСЖдаги мазмунли ва муваффақиятли мавсумлардан сўнг аргентиналик хавбек клубни тарк этмоқда. Унинг Париж жамоаси билан шартномаси якунига етди. Эндиликда, у истаган клубига эркин агент сифатида бориб қўшилиши мумкин. Айни вақтда "Ювентус" уни ўз таркибига қўшиб олишга ошиқмоқда. Бироқ унинг ўзи бир клуб сафида тўп тепишни қаттиқ истаяпти. Сиз бу жамоани яхши биласиз. Гарчи, у "Реал"да фаолият олиб борган бўлса-да, "Барса" сафида тўп тепишга умуман қарши эмас. Бир неча йиллардан буён унда шу истак мавжуд. Айни вақтда мазкур хоҳишни амалга ошириш пайти, аммо каталонияликлар уни ўз сафига қўшиб олишга шошилмаяпти. Сабаби, у тўп тепадиган нуқтада Дембеле ҳаракат қилмоқда. Агар Усмон жамоани тарк этса, Ди Марияни "Барса" либосида кўриб қолишимиз мумкин. Сабаби, молиявий муаммолар авж олган пайтда текин ва тажрибали ўйинчига эҳтиёж юқори. 

анхель

Жюль Кунде 

Франциялик ҳимоячини ўз таркибида кўришни истаётган грандлар кўп. АПЛнинг бир қатор жамоалари билан бир қаторда "Барса" ҳам уни ўз сафида кўришни истайди. Футболчи ҳам каталонияликлар либосида тўп тепишга қарши эмас ва у учун устувор вазифа ҳам айнан Хави қўл остида тўп тепиш. Бироқ "Севилья" Жюль учун катта пул сўрамоқда. Ҳозирги шароитда "Барселона" бу пулни тўлашга қодир эмас. Шундай бўлса-да, каталонияликлар унга қизиқишда давом этмоқда.

жюл кунде 

Бернарду Силва

Бернарду Силва "Манчестер Сити"нинг энг яхши ўйинчиларидан бири ҳисобланади. Португалиялик хавбекнинг майдон марказида намойиш этаётган ўйини Гвардиолани қониқтиради. У асосий таркибда ўз ўрнига эга. Шундай бўлса-да, ҳар бир футболчи ўзини бошқа жамоа либосида синаб кўришни истайди. Бернардуга "Барселона"дан қизиқишлар бор. Клуб Де Йонгни МЮга сотиб, унинг ўрнига "Сити" юлдузини олиб келиш ниятида. Фақат муаммо шундаки, "шаҳарликлар" у учун 100 миллион евро сўрамоқда. Ҳозирги "Барселона" қаттиқ истаса ҳам бу пулни тўлашга қодир эмас. Манчестер клуби нархни бироз пасайтирса, уни Ла Лига гранди сафида кўриб қолишимиз мумкин. 

бернардуу

Рафинья 

Бразилиялик вингер "Арсенал" ва "Челси"дан келган таклифларни рад этди. "Лидс" юлдузининг бирдан-бир мақсади -  "блауграна" сафида ўйнаш. "Кўк-анорранглилар" узоқ вақтдан бери унга қизиқиш билдирмоқда ва инглиз жамоасига бир қатор таклифлар ҳам жўнатиб улгурди, лекин "Лидс"ни кўндириш осон бўлмаяпти. Улар ўз етакчиси учун 70 миллион евро талаб қилмоқда. Рафинья ўзини қўйиб юборишларини сўрамоқда ва "кўк-анорранглилар" билан шахсий шартнома шартларини келишиб олгани ҳақида ҳам хабарлар чиққан. Фақатгина лидсликларни кўндириш қолган, холос. 


рафиньяя

Карим Худойқулов таржимаси.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!