"Монако" дарвозабони Саудияни танлайдими ёки Грецияни?

30 июнь куни “Монако” билан шартномаси якунига етадиган дарвозабон Даниель Субашич фаолиятини Греция чемпионатида давом эттириши мумкин.

Foot Mercato нашри тарқатган хабарга қараганда, 35 ёшли хорватиялик посбонга “Олимпиакос”дан таклиф бўлмоқда.

Аммо, Даниелда Осиёга келиш имконияти ҳам бор. Боиси, унга Саудия Арабистонининг “Аль-Наср” клуби ҳам жиддий қизиқиш билдира бошлаган.

Маълумот учун, Субашич “Монако” сафида 2012 йилдан буён тўп суриб келмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!