"Монако" Фабрегасни сотувга қўйди

France Football нашри тарқатган хабарга кўра, монегаскликлар ойига 600 минг евро бўлган футболчини ёзги трансфер ойнаси вақтида сотувга қўймоқчи. Шу билан бир қаторда клуб уни сотиб олувчи жамоа чиқишига ҳам умид қилмаяпти.

Эслатиб ўтамиз, Фабрегас қишки трансфер ойнаси вақтида "Челси"дан "Монако" сафига келиб қўшилган эди. У ҳозирга қадар жамоа сафида Франция чемпионатида 13 баҳсда майдонга тушди ва 1 та гол киритиб, шунча голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!