"Монако" футболчиси "Бавария"га ўтишни истамади

  • 2 январь, 2020, 17:14
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Монако" клуби ҳимоячиси Бенжамин Хенрикс фаолиятини "Бавария"да давом эттиришга рози бўлмади.

Tecno

Bild нашрининг хабар беришича мюнхенликлар 22 ёшли футболчини қишки трансферлар даврида ўз сафига қўшиб олишни исташаётган эди, бироқ, кутилмаганда Хенрикс уларга рад жавобини берди.

Гап шундаки, Хенрикс Бундеслиганинг бошқа бир гранди – “РБ Лейпциг”га ўтмоқчи.

Маълумот учун, Хенрикс “Монако” сафида 2018 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида жами 35 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 1 та гол ҳамда 3 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!