"Монако" ҳужумчиси учун мавсум муддатидан аввал якунланди

"Монако" форварди Стеван Йоветич кеча Франция чемпионатининг 32-туридан ўрин олган "Реймс"га (0:0) қарши ўйинда жиддий жароҳат олди.

L'Equipe нашри тарқатган хабарга кўра 29 ёшли черногориялик футболчи кечаги ўйиннинг 84-дақиқасида содир бўлган тўқнашув пайтида тиззасини қайриб олган ва майдонни тарк этган. Агар унинг жароҳати кутилганидек жиддий бўлиб чиқса, у бир неча ой даволанишига тўғри келади.

Маълумот учун, Йоветич жорий мавсум Франция чемпионатида бор йўғи 8та ўйинда иштирок этди ва 2та гол урди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!