«Монако» Камарани «Ливерпуль»га қўйиб юборишни истамайди
«Монако» ярим ҳимоячиси Ламин Камара жорий мавсум охиригача жамоада қолиши мумкин. Бу ҳақда CaughtOffside нашри хабар берди.
Манба маълумотларига кўра, уни ўз сафига қўшиб олишга қизиқиш билдирган «Ливерпуль» январ ойида амалга ошиши мумкин бўлган трансфер юзасидан футболчи билан дастлабки мулоқотни ўтказган. Шу билан бирга, «Монако» раҳбарияти Камарани камида келаси ёзгача сақлаб қолиш ниятида. Клуб унинг бозор қиймати тез суръатларда ўсишини, унга даъвогар жамоалар сони эса янада кўпайишини кутаётгани айтилмоқда.
22 ёшли Ламин Камара бу мавсум барча мусобақалар доирасида еттита ўйинда майдонга тушди, бир бор рақиб дарвозасини ишғол этди ва бир голли узатма муаллифига айланди.

Фикрлар