"Монако" сардори: "Нима дейишни ҳам билма қолдим"

Германия миллий терма жамоаси ва Франциянинг "Монако" клуби футболчиси Тило Керер жамоасининг "Анже"дан учралган мағлубиятига изоҳ берди.

"Бугун ўз ўйинимизни кўрсата олмадик деб ўйлайман. Биз ўйин суръатини ошира олмадик. Одатда ғалаба қозонишимизга имкон берадиган нарсалар бугун иш бермади. Албатта, бундан хафамиз. Лекин мазкур ўйинни имкон қадар тезроқ таҳлил қилишимиз ва нима нотўғри бўлганини тушунишимиз керак.

Кетма-кет икки мағлубиятдан сўнг сиз яна ўзингизга ишонишингиз ва ҳаракат қилишни бошлашингиз керак. Олдинда бизни янги ўйинлар кутиб турибди. Аввалги ўйин даражасини тиклашимиз керак. Фақат шу йўл билангина доимий ғалаба қозона оладиган йўлга қайтишимиз мумкин.

Кўп нарса нотўғри кетди. Айниқса биринчи бўлимда хатолар керагидан кўп эди. Танаффусдан сўнг биз бироз яхшироқ ўйнай бошладик. Прессингда тажовузкор бўлдик. Бироқ, биринчи бўлимда жамоавий ўйин йўқлиги бизни тушкунликка солиб қўйди.

Бу мағлубиятда бутун бошли жамоа айбдормиз. Қолаверса, "Анже" клубини менсимасдан ўйнаб бўлмайди. Улар бугун яхши ўйин кўрсатишди. Мағлубият биз учун катта сабоқ бўлди. Кейинги ўйинларда бошқа "Монако"ни кўрасизлар", - деди Тило Керер.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!