
Мората А Серияга қайтиши мумкин
32 ёшли тажрибали форвард Альваро Мората яна Италияда тўп сура бошлаши мумкин. Машҳур инсайдер Фабрицио Романонинг маълум қилишича, А Сериянинг "Комо" клуби испаниялик ҳужумчига расман таклиф йўллаган ва ҳозирда музокаралар бошланган.
Ҳозирда Мората Туркиянинг "Галатасарай" клуби шарафини ҳимоя қилмоқда. У шу йилнинг феврал ойи бошида "Милан"дан бир йиллик ижара асосида турк клубига кўчиб ўтганди. Шартномада уни тўлиқ харид қилиш имконияти ҳам мавжуд.
Қизиқарлиси шундаки, "Комо" жамоасининг бош мураббийи — собиқ юлдуз футболчи Сеск Фабрегас ҳисобланади. Жамоа ўтган мавсумни А Серияда 10-ўрин билан якунлаган эди.
Transfermarkt портали Фабрегас бошқараётган жамоани 11 миллион евро атрофида баҳоламоқда.
Агар трансфер амалга ошса, Мората Италия футболига навбатдаги қайтиши билан яна хабар марказида бўлади. У аввалроқ "Ювентус" ва "Милан" клубларида ҳам ҳаракат қилган эди.
Комментарии