Мората "Атлетико"да қолади

Ҳужумчи Альваро Мората тез орада "Атлетико Мадрид" билан янги шартнома имзолайди.

Шартнома 2027 йилгача мўлжалланган. Футболчи раҳбарият ва бош мураббий Диего Симеоне билан гаплашиб, жамоада қолишга қарор қилди.

Аввалроқ, футболчида фаолиятини Италияда давом эттириш имконияти борлиги ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, унга Саудия Арабистони жамоаларидан ҳам таклифлар келиб тушганди. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!