Мората битта зарба билан иккита ҳужумчидан ўтиб кетди

Альваро Мората Чемпионлар лигасининг навбатдаги турида “Динамо” дарвозасини ишғол қилиб, ушбу нуфузли мусобақада энг кўп гол урган испан футболчилари орасида кучли учликка кириб олди.

Бу “Ювентус” ҳужумчиси учун Чемпионлар лигасидаги 21-гол бўлди. Мората аниқ зарбаси эвазига рейтингда ўзидан олдин турган миллатдошлари Сеск Фабрегас ва Фернандо Торресдан битта голга ўзиб кетди.

Испаниялик футболчилар орасида мутлақ рекордчи Рауль Гонсалес ҳисобланади. У “кўҳна қитъа”нинг энг нуфузли турнирида 71 та гол урган. Иккинчи ўриндаги Фернандо Морьентес ҳисобида 33 та аниқ зарба бор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!