Мората фаолиятини Осиёда давом эттирадиган бўлди
"Атлетико" ва Испания ҳужумчиси Альваро Мората фаолиятини Осиёда давом эттирадиган бўлди. Унинг кейинги манзили Саудия Арабистони бўлади.
"Relevo" нашри хабар беришича, "Ал-Қодисия" 31 ёшли страйкерни ўз сафига қўшиб олишга яқин турибди. Айни пайтда томонлар ўртасида музокаралар бошланган ва ушбу трансфер 15 миллион еврога амалга ошиши мумкин.
Моратанинг маоши 50 миллион евро бўлиши кутилмоқда. Бу клуб яқиндагина Начо билан шартнома имзолаганди. Энди Альварони ҳам ўз таркибига олиб келмоқда.
"Матрасчилар" Мората ўрнига ҳужумчи излашни аллақачон бошлаганди ва бу борада "Жирона" ҳужумчиси Артём Довбик фаворит бўлиб турибди. Украиналик футболчи учун "Атлетико" 40 миллион евро тўлаши керак бўлади.
Фикрлар