Мората Саудиядан келган таклифни рад қилди

Аввалроқ, Альваро Моратага Саудиянинг "Ал-Қодисия" клуби қизиқиш билдираётгани борасида хабарлар тарқалганди. Футболчи бу таклифни рад қилди, дея маълум қилмоқда инсайдер Фабрицио Романо. 

Журналистнинг сўзларига кўра, испаниялик ҳужумчи "Атлетико"да қолишга қарор қилган. У кейинги мавсумни ҳам мадридликлар сафида ўтказмоқчи. "Мен бу либосда ғалабалар қозониш қандай эканлигини тасвирлаб бера олмайман", - деди Мората. 

Агарда Мората қолишни истаётган бўлса, Артём Довбикнинг "матрасчилар"га трансфери барбод бўлади. Сабаби, томонлар айнан 31 ёшли страйкерни Саудияга йўл олганидан кейин украиналик ҳужумчи борасида келишиб олишлари кутилаётганди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!