Моратанинг яна бир мавсум Мадридда қолиши

Мадриднинг "Атлетико" клуби қишда "Челси"дан ижарага олинган ҳужумчи Альваро Моратанинг келажаги борасида ҳозирча якуний қарорга келмади.

AS нашри тарқатган хабарга кўра агар “матрасчилар” 26 ёшли испаниялик футболчининг ижара шартномасини яна бир йилга узайтиришни хоҳлашса, бу уларга 18 млн еврога тушади.

Эслатиб ўтамиз, “Атлетико” Моратани қишда 7 млн евро эвазига ярим йилга ижарага олган эди. У ўтган давр мобайнида мадридликлар сафида жами 16та ўйинда майдонга тушди ва рақиблари дарвозасига 6та гол уришга эришди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)