Моур ҳизматларига АПЛнинг икки клуби қизиқмоқда

The Sun нашри хабарига кўра, Жозе Моуриньо АПЛ клубларининг бирида бош мураббийи этиб тайинланиши мумкин. Гап мутаҳассиснинг "Арсенал" ёки "Тоттенхэм" клубларида иш бошлаши мумкинлиги ҳақида кетмоқда.

Нашрга кўра, "Арсенал" Унаи Эмерини истеъфога чиқариши мумкин ва унинг ўрнига АПЛда тажрибаси катта бўлган мутаҳассисни олиб келишмоқчи.

Шунингдек, "Тоттенхэм" ҳам Моуриньо атрофидаги вазиятни кузатмоқда. "Шпорлар" рахбарияти бош мураббий кўрсатаётган натижадан норози бўлмоқда.

Эслатиб ўтамиз, португалиялик мутаҳассис МЮ бош мураббийлигидан кетганидан сўнг, футбол эксперти сифатида ишлаб келмоқда.