Моур "Тоттенхэм" учун "янги Модрич"ни топиб қўйди

"Саутгемптон" ярим ҳимоячиси Пьер-Эмерик Хейбьерг янги мавсумни "Тоттенхэм" таркибида бошлаши мумкин.

Ўз навбатида "авлиёлар" премьер-лиганинг жорий мавсумдаги энг яхши марказий ярим ҳимоячиларидан бирини 35 миллион евро эвазига қўйиб юборишга тайёр.

Жорий мавсумда даниялик хавбек "Саутгемптон" сафида 24 та ўйинда майдонга тушиб, битта голли ассистни ҳисобига ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!