Моуриньо Винисиусни дарахтга қиёслаб, ўзбекча мақол ишлатди
Бразилиялик ҳужумчи сўнгги пайтларда кўп танқидга учраяпти. «Реал» бош мураббийи Жозе Моуриньо жамоа ҳужумчиси Винисиус Жуниорга қаратилган танқидларга муносабат билдирди.
Журналистлар саволига жавоб берган мутахассис футболчини мевага тўла дарахтга қиёслади. Унинг таъкидлашича, Винисиуснинг энг яхши ўйини ҳали олдинда.
«Португалияда бир мақол бор – Испанияда ҳам бор-йўқлигини билмайман, – у шундай дейди: «Фақат меваси бор дарахтга тош отилади»… Винисиус – мевага тўла дарахт. Одамлар эса бу мевага эга бўлишни истагани учун унга тош отишади. Биз ҳали унинг энг яхши ҳолатини кўрамиз…
Ҳозир маълумотлар ва статистика даври. У ўзининг энг юқори тезлик кўрсаткичларига жуда яқинлашиб қолди. Юқори суръатдаги спринтлар, тўпни қайтариб олиш ва рақиб майдонининг учдан бир қисмида тўпни қайта эгаллаш бўйича ўз рекордларини янгилади... У албатта шу даражага чиқади», – деди Моуриньо.
Жорий мавсумда Винисиус Жуниор барча мусобақалар доирасида клуб сафида бешта ўйин ўтказди. У бир гол урди ва икки маротаба ҳамжамоаларини гол уришга ҳомийлик қилди.

Фикрлар