Моуриньо Винисиуснинг «Реал»да қолишини талаб қилмоқда

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Мадриднинг «Реал» жамоаси бош мураббийи Жозе Моуриньо бразилиялик юлдуз ҳужумчи Винисиус Жуниорнинг «қироллик клуби»да қолишини қатъий қўллаб-қувватламоқда.

Фабрицио Романо маълумотига кўра, португалиялик мутахассис мадридликлар ва 26 ёшли бразилиялик футболчи ўртасидаги музокараларда бевосита иштирок этмоқда. Томонлар ҳалигача янги шартнома бўйича тўлиқ келишувга эриша олмаган. Моуриньо эса Винисиуснинг «Реал»да қолишини истамоқда. У клуб раҳбариятига ҳам, футболчининг ўзига ҳам янги мавсумда уни қай тарзда майдонга туширишни режалаштираётгани ҳақида тушунтириб берган.

Маълумки, Винисиуснинг амалдаги шартномаси 2027 йил июнига қадар мўлжалланган. Шу билан бирга, оммавий ахборот воситаларида бразилиялик ҳужумчи келгусида Лондоннинг «Арсенал» клубига ўтиши мумкинлиги ҳақида миш-мишлар тарқалмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!